Янгиликлар
Янги ўқув йили — замонавий мактабда
15 август 2026 йил
Ёшлар — юрт келажаги. Уларнинг сифатли таълим олиши эса тараққиётнинг энг муҳим шартларидан биридир.
Бугун мамлакатимизда ёш авлодга муносиб таълим ва тарбия бериш, улар учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Чунки яхши таълим олган фарзанд — оила, маҳалла ва юртнинг эртанги таянчидир.
Бу эътиборнинг амалий ифодасини Чортоқ туманининг Навбаҳор маҳалласида ҳам кўриш мумкин.
Маҳалладаги 45-сонли умумтаълим мактаби 4 млрд 662 млн сўм маблағ ҳисобидан мукаммал таъмирланиб, замонавий таълим масканига айлантирилди.
Мактабда ўқувчиларнинг билим ва ҳар томонлама камол топиши учун зарур шароитлар яратилди.
Эндиликда Навбаҳор маҳалласи ёшлари янги ўқув йилини янгиланган, замонавий мактабда кутиб оладилар.
Албатта, мазкур замонавий мактаб Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Навбаҳор маҳалласи ёшларига муносиб туҳфадир.