Yangiliklar
Наманган вилояти ҳокими «Istiqbol Zamon Bolalari» хусусий мактаби фаолияти билан танишди
14-oktabr 2026-yil
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманида жойлашган «Istiqbol Zamon Bolalari» (IZB) хусусий мактабида бўлиб, таълим ташкилотида яратилган шароитлар, ўқув жараёни ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Мазкур таълим ташкилотида бугунги кунда 542 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг сифатли таълим олиши, хорижий тилларни чуқур ўрганиши, мустақил фикрлаши ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят ҳокими мактабда ташкил этилган таълимий ва ижодий машғулотлар, спорт тўгараклари, хорижий тилларни ўқитиш жараёни ҳамда ўқувчиларнинг халқаро лойиҳалардаги иштироки билан яқиндан танишди.
Куннинг яна бир муҳим воқеаларидан бири Жанубий Корея таълим муассасаси вакиллари билан ҳамкорлик меморандумларининг имзоланиши бўлди. Мазкур келишувлар таълим соҳасидаги халқаро алоқаларни кенгайтириш, ўқувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва ўзаро манфаатли таълимий лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, мактабда ташкил этилган Корея маданияти тақдимоти орқали меҳмонлар корейс халқининг урф-одатлари ва анъаналари билан танишди.
Тадбир доирасида халқаро грант асосида мактаб қизлари учун ташкил этилган "WESP" лойиҳаси — пазандачилик маҳорати студиясининг очилиши ҳам муҳим воқеалардан бири бўлди. Ушбу ташаббус ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва келажакдаги касбий қизиқишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Бундан ташқари, ўқувчиларнинг Германияда ўтказиладиган халқаро олимпиадага тайёрлаган «Здоровый дом» лойиҳаси билан танишилди. Мактабнинг қўғирчоқ театри, дизайн йўналиши ва спорт машғулотлари бўйича фаолияти ҳам намойиш этилди.
Таъкидлаш жоизки, IZB мактаби Беларусь, Россия ва Германиядаги таълим муассасалари, шунингдек, Буюк Британия ва Япония ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб келмоқда.
Бундай халқаро алоқалар ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини бойитиш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда замонавий таълим тажрибаларини ўқув жараёнига татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир якунида мактабнинг халқаро ҳамкорлигини янада кенгайтириш, таълим сифатини ошириш ва ўқувчилар учун янги имкониятлар яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Янги халқаро келишувлар ва таълимий ташаббуслар ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши, хорижий тилларни пухта эгаллаши ҳамда халқаро миқёсда ўз билим ва салоҳиятини намоён этиши учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.