Yangiliklar

.

Тўрақўрғон туманидаги 5-мактаб таълим кооперациясига бириктирилди

14-oktabr 2026-yil
image
Республика бўйича аграр таълим кооперациясига бириктирилган 13 та мактаблар қаторига Наманган вилоятидан ягона ушбу мактаб ҳам киритилди.

Шунга кўра, муассасада табиий фанларни ўқитишга мўлжалланган вариатив ўқув режалари амалиётга татбиқ этилмоқда. Эндиликда амалиётни бажариш орқали табиий фанларни замонавий ҳамда чуқурлаштирилган тартибда ўргатиш имконияти яратилади. Болаларда амалий кўникмалар ва аграр соҳадаги замонавий билимлар интеграцияси шакллантирилади, уларнинг келажакда олий таълим ва мутахассисликка йўналтиришга пухта пойдевор қўйилади.

Куни кеча мазкур лойиҳада фойдаланиладиган жиҳозлар мактабга етиб келди. Дастлабки босқичда 5-11-синф ўқувчилари учун табиий фанлар ҳафтасига қўшимча 3 соатдан чуқурлаштириб ўтилади. Кейинчалик билим даргоҳида иссиқхона барпо этиш, уй паррандаларидан иборат амалиёт жойлари ташкиллаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, мактаб учун тажриба - ер майдонлари ажратилиб, ёшларга агроилмни сингдириш чоралари кўрилади.

Муҳими, мазкур мактаб битирувчилари орасида аграр йўналишда олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш истаги бўлса, уларни имтиёзли асосда институт ва университетларга қабул қилиш кўзда тутилган.

nam_nvxtb@xtv.uz
@namvxtb
@namvxtb
/namvxtb