Yangiliklar
Биринчи_қўнғироқ Олис тоғларда янграган биринчи қўнғироқ!
2-sentabr 2026-yil
Бугун Поп туманининг вилоят марказидан 95 километр узоқдаги тоғли ҳудуди — Имон ота маҳалласида ҳам янги ўқув йилининг илк қўнғироғи жаранглади.
Бу оддий қўнғироқ эмас — тоғлар бағрида камол топаётган фарзандларнинг эзгу орзулари, илмга интилиши ва ёруғ келажакка ишончининг садоси!
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов 59-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида бўлиб ўтган «Биринчи қўнғироқ» тадбирида иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табригини
ўқиб эшиттирди. Болажонларга ўқув қуролларининг тантанали равишда топширилиши эса байрамга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
«Бугун биз таълимга яратилган имкониятларнинг натижасини кўришимиз керак», — деди вилоят ҳокими. Унинг таъкидлашича, сўнгги 9 йилда вилоятдаги 408 та умумтаълим мактабида 1,7 триллион сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мактаблар сони 40 тага кўпайиб, қўшимча 72 минг ўқувчи ўрни яратилди.
«Энг асосий мақсад — яратилган шароитни таълим сифатига айлантириш» эканлиги таъкидланди.
Бу борадаги натижалар ҳам қувонарли. Жорий йилнинг ўзида 4 минг 283 нафар 11-синф битирувчиси муддатидан аввал мамлакатимиз ва хориждаги олий таълим муассасалари талабаси бўлди.
Қувончли чеҳралар, устозларнинг эзгу тилаклари ва биринчи қўнғироқ садосидан сўнг вилоят ҳокими томонидан янги ўқув йилининг илк "Келажак соати" дарслари ўтилди.
Тадбир ниҳоясида вилоят ҳокими маҳалла нуронийлари билан суҳбатлашди. Оқсоқоллар кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз бошчиликларида амалга оширилаётган ислоҳотлар энг чекка маҳаллаларда ҳам натижа кўрсатаётганини таъкидлаб, миннатдорлик билдирдилар.
Шунингдек, вилоят раҳбари мактаб педагогик жамоаси билан мулоқот қилиб, таклиф ва муаммоларини ўрганди. Ушбу таълим маскани замонавий синф доскалари билан таъминланиб, спорт зали таъмирланадиган бўлди.