Yangiliklar

.

Ўқувчиларга мактаб кийимлари ва ўқув қуроллари, спортчиларга байрам ҳадялари топширилди

20-avgust 2026-yil
image

Ўқувчиларга мактаб кийимлари ва ўқув қуроллари, спортчиларга байрам ҳадялари топширилди

Тўрақўрғон маданият марказида таълим ва фан ходимлари, тиббиёт ходимлари касаба уюшмалари туман Кенгашлари ҳамда туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан 160 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларга сумка, ўқув қуроллари ҳамда мактаб формалари тарқатилди.
 
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров, туман ҳокими Шерали Қосимовлар йиғилганларни мустақилликнинг 35 йиллиги ҳамда яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан муборакбод этдилар.

Тўрақўрғон спорт мактаби тарбияланувчилари байрамдан байрамгача Жаҳон ва Осиё чемпионатлари кубокларида 6 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза, Ўзбекистон миқёсидаги нуфузли беллашувларда 35 та олтин, 63 та кумуш, 89 та бронза, жами 206 та медалларни қўлга киритдилар.

Мустақиллик байрами муносабати билан Спорт вазирининг тегишли буйруғига асосан,
спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда маҳаллаларда спорт билан шуғулланувчиларга спорт жиҳозлари ва анжомлари, миллий спорт кийимлари топширилди.

Маросимда туман ҳокими иштирок этиб, мураббий ва тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам билан муборакбод этди. Ютуқлар янада кўпайишини, кейинги йилларда бўладиган олимпиада ўйинларида чемпионларимиз маҳоратларини кўрсатишларини тилади.

nam_nvxtb@xtv.uz
@namvxtb
@namvxtb
/namvxtb