Янгиликлар

.

Учқўрғонда устозлар миллий форуми: таълим сифати — тараққиёт пойдевори

26 август 2026 йил
image

Учқўрғон туманида бешинчи “Устозлар миллий форуми” ўтказилди. “Сифатли таълим – Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” шиори остида ташкил этилган тадбирда 300 нафар педагог ва тизим ходимлари иштирок этди.

Форумнинг дастлабки қисмида умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги, таълим муассасаларида яратилган шароитлар ва ўқув жараёнига жорий этилаётган янгиликлар акс этган кўргазма намойиш этилди. Бу эса янги ўқув йилини нафақат ташкилий, балки мазмунан ҳам янги босқичда бошлашга интилиш кучайганини кўрсатади.

Тадбирда таълимнинг жамият ва давлат тараққиётидаги ўрни алоҳида таъкидланди. Зеро, бугун мактабда шаклланаётган билим ва кўникмалар эртанги куни юртимизнинг интеллектуал салоҳияти, рақобатбардошлиги ва тараққиёт суръатларини белгилайди.

Айниқса, замонавий таълим устоздан фақат билим беришни эмас, балки ёшларни мустақил фикрлайдиган, изланувчан ва янгиликка интиладиган шахс сифатида тарбиялашни талаб этмоқда. Шу маънода, форум педагогларнинг ўзаро тажриба алмашиши, янги мақсадларни белгилаши ва масъулиятни янада чуқур ҳис этиши учун муҳим майдон бўлди.

Тадбирда Турон театр мактаби ва Маданият бўлими ходимлари томонидан намойиш этилган чиқишлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Ўз касбига садоқат билан меҳнат қилиб, таълим соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фаол устозлар эса муносиб тақдирланди.

Форумнинг асосий хулосаси шу: таълимга киритилган ҳар бир сармоя — келажакка киритилган сармоядир. Устознинг меҳнати эса ана шу келажакни бунёд этади.

nam_nvxtb@xtv.uz
@namvxtb
@namvxtb
/namvxtb